Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

2017/2018 ўқув йили учун ОТМга қабул қилиш квоталари тасдиқланди

06.05.2017

 

Президентнинг 5.05.2017 йилдаги2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилади.

 

Жорий ўқув йилига нисбатан келаси ўқув йили учун қуйидаги квоталар ўрнатилди:

 

2016/2017 ўқув йили

2017/2018 ўқув йили

Бакалаврлар – 57 907 нафар

Бакалаврлар – 66 316 нафар

Грант – 19 120

Контракт – 38 787

Грант – 18 194

Контракт – 48 122

Магистрлар – 5 000 нафар

Магистрлар – 5 000 нафар

Грант – 1 548

Контракт – 3 452

Грант – 1 556

Контракт – 3 444

 

Шунингдек, махсус сиртқи бўлимларга қабул қилиш ўрнатилди:

  • Тошкент ахборот технологиялари университети – 100 нафар, жумладан 15 – грант бўйича ва 85 – тўлов-контракт асосида;
  • Навоий давлат кончилик институти – 90 нафар тўлов-контракт асосида;
  • Тошкент темир йўл муҳандислари институти – 80 нафар тўлов-контракт асосида. 

 

Шу ерда қайд қиламизки, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига талабалар қабул қилиш тикланмоқда (Президентнинг 26.05.2016 йилдаги ПҚ-2534-сон қарори билан тўхтатилганди).

 

Бу муҳим! Келаётган ўқув йилида ОТМда тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш жорий этилади. Бу ҳолатда квота миқдори ОТМнинг мавжуд имкониятлари ва таълим йўналишларидан келиб чиқиб Давлат комиссияси (таркиби қарор билан тасдиқланган) томонидан белгиланади. Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси абитуриентлар тўплаган балларга қараб Давлат комиссияси томонидан дифференциялашган тартибда белгиланади.

 

Қўшимча қабул ўтиш баллини тўплай олмаган абитуриентларга тўплаган баллига мувофиқ (68 баллдан кам бўлмаган) кетма-кетлик тартиби қатъий сақланган ҳолда, уларнинг оширилган контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 
 

Олег Заманов, Самир Латипов,

экспертларимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48