2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди. Маҳсулотлар бу нархлардан арзон реализация қилиниши мумкин эмас.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- 2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди
2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди
05.01.2017

Эслатиб ўтамиз, алкоголли маҳсулотларга энг кам нархлар 2010 йилнинг 1 январидан уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишининг олдини олиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида жорий этилган. Улар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун шаклланган минимал харажатлар, зарур рентабеллик даражаси ҳамда амалдаги солиқлар (уларнинг индексацияси) ва мажбурий тўловлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
2017 йил учун 1 л тайёр маҳсулот учун қуйидаги минимал нархлар белгиланган:
1 литр учун сўмда
№ |
Маҳсулот тури |
2016 йил учун энг кам нархи |
2017 йил учун энг кам нархи |
Ўсиш %да |
Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг улгуржи-сотиш нархлари |
||||
1 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар |
10 500 |
12 900 |
23% |
2 |
Вино |
4 500 |
5 400 |
20% |
3 |
Коньяк |
13 900 |
17 200 |
24% |
Алкоголли маҳсулотлар учун чакана нархлар |
||||
1 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар |
12 600 |
15 500 |
23% |
2 |
Вино |
5 400 |
6 500 |
20% |
3 |
Коньяк |
16 700 |
20 600 |
23% |
Акциз солиғи индексацияси ва энг кам нарх индексацияси ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда 2016 ва 2017 йил учун энг кам нарх мисолида бир бутилка (0,5 л) ароқнинг (алкоголь саноатининг асосий маҳсулоти) нархи ўсишини келтириб ўтамиз:
1 бутилка (0,5 л) учун сўмда
№ |
Кўрсаткичлар |
2016 й. |
2017 й. |
Ўсиш % да |
1.1. |
Ишлаб чиқарувчи корхонанинг солиқларсиз улгуржи нархи |
2213 |
2678 |
21% |
1.2. |
Акциз солиғи |
2162 |
2703 |
25% |
1.3. |
ҚҚС |
875 |
1076 |
23% |
1.4. |
Ишлаб чиқарувчи корхонанинг солиқларни ҳисобга олган ҳолдаги энг кам улгуржи-сотиш нархи |
5250 |
6457 |
23% |
|
|
|
|
|
2.1. |
Улгуржи савдо базасининг улгуржи савдо устамаси (8%) |
420 |
517 |
23% |
2.2. |
Улгуржи савдо базасининг улгуржи нархи
|
5670 |
6974 |
23% |
2.3. |
Ихтисослашган чакана савдо дўконининг чакана савдо устамаси (12%) |
680 |
837 |
23% |
2.4. |
Энг кам чакана нархи
|
6350 |
7811 |
23% |
Шу тариқа, корхонанинг улгуржи нархи билан қиёслаганда акцизларнинг олдиндан индексацияси алкоголли маҳсулотларнинг энг кам нархига ўсувчи таъсир кўрсатади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади