Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

2019 йилдан полиэтилен пакетларни бепул бериш тўхтатилади

22.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 18.05.2018 йилдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.


Танлов асосида танлаб олинган хусусий корхоналарга чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишга рухсат берилади

 

Тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатишга рухсат берилди. Бунинг учун уларга чиқинди тўплаш шохобчаларида лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралаш шарти билан туман ва шаҳар ҳудудлари бириктирилади.

 

Ҳудудларни муайян хусусий ташкилотга бириктириб бериш танлов асосида, ноль ставкадан бошланувчи электрон аукцион йўли билан «E-IJRO AUKSION» орқали амалга оширилади. Танлов ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, тегишли ҳудудлар «Тоза ҳудуд» ДУК ёки «Махсустранс» ДУКга танлов ўтказилмаган ҳолда бириктириб берилади. Бу механизм жорий йилнинг 1 августидан амал қила бошлайди.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш тартиби кейинроқ алоҳида Низомда тасдиқланади. 


Бунда 1 июлга қадар ишлаб чиқиладиган намунавий оммавий шартнома асосида фуқароларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари кўрсатилади. Яъни, ҳозир назарда тутилганидек ҳар бир истеъмолчи-жисмоний шахс билан алоҳида шартнома тузиш шарт бўлмайди.  

 

Эслатиб ўтамиз, оммавий шартномада ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўрмаган ҳолда амалга ошириши белгиланади (ФКнинг 358-моддаси).  

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари

 

2023 йил 1 январгача бўлган муддатга:

  • маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар -  янги махсус автотранспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатга олишда Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан;
  • «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Махсустранс» ДУК – ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ЯИТдан ташқари), бўшаётган маблағларни уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирган ҳолда;
  • республикада ишлаб чиқарилмайдиган, товарларни қадоқлаш ва жойлаш-ўраш учун биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари);
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади.


Бепул пакетлар бўлмайди, алоҳида олиб кириш ва ишлаб чиқариш тақиқланади

 

Келгуси йилнинг 1 январидан қуйидагилар тақиқланади:

 

  • полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистонда сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно);

 

  • республикада қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар бундан мустасно);

 

  • мамлакат ҳудудига полимер плёнкали пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 000 кодли) олиб кириш, жисмоний шахслар томонидан товарлар ва шахсий буюмларни ташиш ва қадоқлаш учун олиб кириладиган пакетлар, шунингдек, тамғаланган юк бўлинмасида транзит тарзида олиб ўтиладиган товарлар бундан мустасно.

 

2020 йилга қадар муддатда фойдаланиш хусусиятини йўқотгандан сўнг атроф муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар гуруҳига экологик йиғимни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

 

Экологик мониторинг – махсус порталда

 

Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар аҳолига атроф муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи махсус веб-портал яратилади. Бу майдонда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото- ва видеоматериаллар жойлаштирилади, ваколатли органлар томонидан ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўрилади.  


Давлат экология қўмитасининг веб-сайтида мамлакат ҳудудлари кесимида барча чиқинди тўплаш шохобчалари жойлашишининг электрон харитасини кўрсатувчи саҳифа очилади. Ундан мазкур соҳада давлат-хусусий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида аҳоли яшаш пунктлари, яшовчи аҳоли ва мавжуд контейнерлар сонини топиш мумкин бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум