Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

2020 йилда миллий ҳисобларнинг янги тизимини жорий этишни бошлайдилар

21.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

У макроиқтисодий кўрсаткичлар қамровининг тўлиқлигини ва ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни таъминлайди (ВМнинг 19.08.2019 йилдаги 691-сон қарори).

 

Давстатқўм “Миллий ҳисоблар тизими-2008” қўлланмаси асосида макроиқтисодий ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Макроиқтисодий статистиканинг халқаро стандартларини жорий этиш ва миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштириш масалалари бўйича ХВЖ, ОТБ, Жаҳон банки, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва МДҲ Статистика қўмитаси билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

2020    йил 1 январдан бошлаб миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Амалда рўёбга чиқариш учта асосий йўналишда мужассамланади:

  • иқтисодий статистикани, шу жумладан миллий ҳисоблар стастистикасини такомиллаштириш;
  • давлат молияси статистикасини такомиллаштириш ва бюджет маълумотларининг очиқлигиии ошириш;
  • ташқи сектор статистикасини ва пул-кредит статистикасини такомиллаштириш.

 

Давстатқўм ва Молия вазирлигига иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар статистикасини тузиш учун ахборот ресурсларини шакллантириш масалаларида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва республикада макроиқтисодий статистика масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.