Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди

30.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сон қарори қабул қилинди.

 

2023-2025 йиллар учун қуйидагилар тасдиқланди:

  • Марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни ўзлаштиришнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари;
  • тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларида амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатилиши ва уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлайди.

 

Дастур ижроси натижалари, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича комплекс тармоқ жадвалларининг бажарилиши ҳар ойда Президент Администрациясига киритиб борилади.

 

Шунингдек, 2023 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:

  • инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур;
  • ишга тушириладиган йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларининг манзилли рўйхати;
  • стратегик инвестиция лойиҳалари рўйхати;
  • Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва бошқалар.

 

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари - лойиҳалар ташаббускорларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 20 январга қадар ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича уларни амалга оширишнинг ойлар кесимидаги комплекс тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Давлат ташқи қарзи жалб қилиниши режалаштирилаётган янги инвестиция лойиҳаларининг концепциялари ишлаб чиқилиб, 2023 йил 5 февралга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2022 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48