Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади

11.04.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2025 йилдаги 210-сон қарори билан "20252030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси" тасдиқланди.

 

Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини оптималлаштириш ва унинг самарадорлигини янада ошириш. Стратегиянинг мақсадлари қаторида шунингдек бюджет харажатлари самарадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва давлат бюджети ликвидлилигини ошириш ҳам бор.

 

Стратегиянинг устувор йўналишлари:

  • бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
  • ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик ёндашувни таъминлаш;
  • давлат харажатлари ва инвестициялари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш.

 

Стратегия 2025 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилади, бунинг учун унинг мақсадларига босқичма-босқич эришишни таъминловчи вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2025 йилдан кучга кирди.