Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

2025 йилга келиб Ўзбекистон йилига 63,3 минг тонна лимон етиштира бошлайди

09.03.2018

Президентнинг 6.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3586-сон қарори эълон қилинди.

 

Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

 

Соҳадаги 10 та корхона муассислигида «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси ташкил этилди. Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида унга мустақил аъзо бўлишлари мумкин.

 

Уюшма раиси ва унинг ўринбосари Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади. 16 штат бирлигидан иборат бошқарув ходимлари бўлган Уюшма ижро этувчи аппарати Қарши ш., Эски анҳор кўчаси, 4-уй манзилида жойлашади. 

 

Етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди

 

2018–2021 йилларда 2 240 га (йилига 454 дан 675 гача) майдонда янги лимонзорлар барпо этилади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида энг кўп ер ажратилади.

 

Ушбу майдонларда 2022 йилнинг ўзидаёқ 7 861 тонна маҳсулот етиштирилади. Бироқ ундан кейинги йилдан бошлаб йирик ҳосил олина бошлайди ва у 2025 йилга келиб 63 335 тоннага етади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум