Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Президент 258 нафар маҳкумни афв этди

22.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига шарҳ ЎзАда эълон қилинган.

 

Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 нафар маҳкум афв этилди. Улар орасида: 7 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафари аёл, 7 нафари чет эл фуқаролари ва 164 нафари тақиқланган ташкилотларнинг собиқ аъзолари.

 

Натижада 16 киши асосий жазони ўташдан тўлиқ озод қилинди, 101 киши – жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 24 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди. 117 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.



Афв этилганларнинг оилалари ва яқинлари бағрига қайтишига ёрдам берилади,  ижтимоий ҳаётга мослашиб, ишга жойлашишда кўмак берилади. Улар   соғлом турмуш тарзини танлаб, жамиятда муносиб ўрин топишлари даркор.