Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотини олди

07.03.2018


Президентнинг 7.03.2018 йилдаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлашга доир қарори эълон қилинди. Ҳужжат давлатимиз раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган.

 

Аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат,  спорт ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди (Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан).

 

Бу йил мукофотни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар олишлари мумкин бўлди (илгари уларнинг ёши 14 дан 22 ёшгача чегараланарди). Лауреатларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Дипломлар ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тантаналарда топширилади. Уларнинг ҳар бирига ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ҳам тўланади.

 

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига кириш бўйича имтиёз берилади. У фақат таълимнинг тегишли йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича қўлланилади. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари бакалавриатда фақат таълимнинг аввалги босқичига мос йўналиш  бўйича, бакалавриат битирувчилари эса – магистратуранинг тегишли йўналиши (ихтисослик) бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

 

.

Валюталар курси

2025-03-05
  • USD:12903.33 (+0.00) сум
  • EUR:13562.69 (+0.00) сум
  • RUB:144.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09