Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

3 йиллик даврга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ишлаб чиқилади

02.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Молиявий-иқтисодий блокдаги идораларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шунингдек Ҳукуматга Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишлари киритилади.

 

Давлат раҳбари томонидан ҳар йили қуйидагилар тасдиқланади:

  • асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози – ЯИМ; истеъмол нархлари индекси; саноат маҳсулотлари, қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ишлаб чиқариши, капитал қўйилмалар ва чакана савдо обороти ҳажмлари, шунингдек Давлат бюджети профицити миқдори (ЯИМга нисбатан %да); 
  • даромад ва харажат қисмлари кесимида Давлат бюджетининг асосий параметрлари; 
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари.

 

Жорий йил сўнгида – келаси йил учун рақамлар олинади. Масалан, 2018 йилги параметрлар 29.12.2017 йилда тасдиқланган ва ҳ.к.

 

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга, яъни 3 йиллик даврга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқиш ҳақида илк бор сўз юритилган. Бу ишда стратегик режалаштириш ва прогнозлашнинг замонавий услубларига, шунингдек ҳужжатда назарда тутилган солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирларга таянилади (бу ерга ва бу ерга қаранг).  

 

Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Марказий банк ва Давстатқўм ана шундай вазифа олдилар. Уч йиллик прогноз 2018 йил 1 августга қадар тайёр бўлиши керак.

 

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Бунда 2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш билан бир вақтда Ҳукуматга Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишлари киритилади. Бошқача айтганда, бюджет кўрсаткичлари ҳам 3 йил олдин режалаштирилади.   

 

2019-2021 йилларга мўлжалланган Давлат бюджетининг мутаносиблиги хориждан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган сарф-харажатларни инобатга олмаган ҳолда таъминланган бўлиши керак. Молия-бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва Давлат бюджетининг баланслашган ижросини таъминлаш учун:

  • 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланиши, шунингдек давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30% миқдорида Давлат бюджетига ажратилиши таъминланади;
  • 2018 йил 1 сентябргача давлат мулки бўйича ижара тўловларининг минимал ставкалари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилади;
  • ДСҚ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ йиғилишини, иш билан банд фуқароларнинг максимал қонунийлаштирилишини ва иш ҳақи фондини кўпайтиришни таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўради;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат солиқ хизмати, молия ва бошқа органларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг аниқ босқичма-босқич ҳаракатларини ва қатъий жавобгарлигини назарда тутган ҳолда, солиқ солиш базасини кенгайтириш, бюджетга қўшимча тушум манбаларини аниқлаш, шунингдек унинг мутаносиблигини ҳамда дефицит юзага келишига йўл қўймасликни таъминлаш бўйича туманлар ва шаҳарлар кесимида «Йўл хариталари» тасдиқланади.

 

 ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет тизими бюджетларининг прогноз параметрлари бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилди.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум