Президентнинг 14.03.2017 йилдаги Қарори билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Ҳужжат бугун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- 54 та лицей коллежга айлантирилади
54 та лицей коллежга айлантирилади
16.03.2017
4 та лицей ёпилади, 54 таси коллежга айлантирилади
Қатор вазирлик ва идораларнинг таклифларига кўра, моддий-техника ва ўқув-педагогик базаси нисбатан паст даражали 4 та академик лицей тугатилади. Шу муносабат билан ўқувчиларни қабул қилиш 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади.
Бундан ташқари, фаолияти кўрсаткичлари энг паст бўлган 54 та академик лицейни босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантириш қарори қабул қилинди. Касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган ўқув муассасаларининг 2- ва 3-босқичлари ўқувчилари лицейларнинг биноларида амалдаги ўқув дастурлари ва ўқитиш шартлари бўйича белгиланган тартибда ўқитишни тугаллайдилар. Таълим якунлангач улар якуний давлат аттестациясини топширишлари керак. Шундан кейин яқинда жойлашган таълим йўналиши ўхшаш бўлган академик лицейларда давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломи берилади.
Самарадорликни ошириш бўйича дастур қабул қилинди
Қарор билан ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш ва академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Улар қуйидагилардан иборат:
- академик лицейларда ўқув гуруҳлари таркиби 26 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаган тарзда шакллантириш;
- чуқурлаштирилиб ўрганиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича академик лицейларда амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларни икки кичик гуруҳга бўлиш йўли билан ташкил этиладиган кичик гуруҳларда ўтказиш;
- академик лицейларда ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга ошириш;
- лицейлар директорларининг бўш лавозимларини эгаллашга танловда иштирок этиш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг бошқарув органлари раҳбар кадрларини танлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясига академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан киритилиши;
- 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобига ижара асосида амалга ошириш, умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш бюджет маблағлари ҳисобига бепул асосда амалга ошириладиган кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар бундан мустасно;
- академик лицейларнинг битирувчиларига тасдиқланган рўйхат бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бериш.
Топшириқлар берилди
Ҳужжат унда акс этган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш билан боғлиқ қатор топшириқларни сақлайди. Масалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда қуйидагилар топширилган:
- академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартибини, шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат намунасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, шунингдек, академик лицейлар ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- тўпланган ижобий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, академик лицейларнинг ўқув режалари ва дастурларини танқидий қайта ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда ўқитишнинг 3-босқичидан бошлаб чуқурлаштирилиб ўрганиладиган фанлар бўйича ўқитиш соатлари сонини кўпайтирган ҳолда, қайта тақсимлашни назарда тутиш;
- ўқувчилар контингентини қайта тақсимлашни, уларни юқори малакали ўқитувчи кадрлар билан таъминлашни, кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, ўқув-норматив ҳужжатлар, ўқув ва методик адабиётлар билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг қайта ташкил этилаётган муассасаларида ўқув-тарбия жараёни сифатли ташкил этилишини таъминлаш.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Мавзуга доир материаллар:
- Муҳандис-техник ходимларнинг базавий маошлари оширилди
- Олимларнинг янги маошлари эълон қилинди
- Ўзбекистонда SkillsPassport тизими жорий этилади
- Олис ҳудудларда фаолият юритаётган педагогларга – махсус устамалар
- Рақамлар: муҳандис-олимлар қанча маош олади
- Ўқув машғулотлари учун соатбай ҳақ ўрта ҳисобда 7% оширилди
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»