Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

65 ёшдан катта пенсионерлардан ортиқча тўланган пенсия ундирилмайди

05.01.2018

 

Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ-5291-сон Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони эълон қилинди.

 

Пенсиялар ва нафақалар тўғри ҳисобланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган ортиқча тўланган пенсиялар ва нафақаларнинг қолдиқлари суммалари (1.01.2018 йил ҳолатига):

  • 65 ёш ва ундан катта фуқаролардан;
  • агар пенсия ёки нафақа 2010 йилгача бўлган муддатга тайинланган бўлса ҳисобдан чиқарилади.

 

Пенсионер рози эмасми – судга мурожаат қилинг

 

Шу йилдан бошлаб ортиқча тўланган пенсияни чегирма қилишнинг янги тартиби жорий этилади. Эндиликда пенсионер бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммаларини чегирма қилиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда қарз суд тартибида, бироқ у аниқланган санадан эътиборан 3 йилдан кўп бўлмаган муддат учун ундирилади.

 

Маълумот учун. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига асосан:

  • пенсионер томонидан суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида;
  • ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда пенсиядан чегирма қилинади.

 

Ишлаганмисиз? Суд тасдиқлайди!

 

Ҳудудий пенсия бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги суд даъволарини тайёрлашда кўмак беради. Судларга шахсларнинг иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги даъволарини ишнинг юридик фактини белгилаш қисмида кўриб чиқиш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 29.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50