Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

6 та минтақада янги йўллар ва водопровод тармоқлари қурилади

13.09.2018

Рус тилида ўқиш


Ўзбекистон Республикаси  билан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (ҚАИТЖ) ўртасида имзоланган 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими доирасида 138 км автомобиль йўли ва 198 км сув таъминоти тармоғи қурилади.

 

Қурилиш ишлари Президентнинг 10.09.2018 йилдаги ПҚ–3937-сон «Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.  

 

Қурилиши мўлжалланаётган объектлар Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлаштирилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятларнинг ҳокимликлари Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш доирасида ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши учун пудрат ташкилотларини аниқлаш тартибини белгилайди.

 

Иқтисодиёт вазирлиги томонидан лойиҳани умумий мувофиқлаштириш амалга оширилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ижро этувчи масъул орган этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_