Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Абонентлар операторни алиштирганда мобиль рақамларини сақлаб қола оладилар

15.05.2018


Президентнинг 14.05.2015 йилдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ана шундай чора назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда қисман жойлаштирилган.

 

Амалиётда электрон тижорат битимларини тузиш чоғида (томонлар бир-бири билан юзма-юз кўришмаганда) томонларни идентификациялашнинг энг кенг тарқалган воситаси мобиль телефон рақами ҳисобланади. Сабаби – уланиш пайтида уяли алоқа операторлари бўлажак абонентдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қиладилар (6.02.2009 йилда 1900-сон билан рўйхатдан ўтказилган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 24-бандига қаранг). Шу сабабли кишини унинг телефон рақами орқали аниқлаб олиш имкони бўлади.  

 

Масалан, Интернет-дўкон харидори сифатида рўйхатдан ўтаётганда (ҳисобга олиш учун қайд этилаётганда) «мобиль» рақамни кўрсатишни талаб қиладилар. Ахборот тизими рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи кодни СМС орқали шу рақамга юборади. Сўнг харидор олинган кодни дўконнинг веб-сайтига киритади. Шу тариқа Интернет-дўкон абонент рақами рўйхатдан ўтказилаётган шахсга тегишлилиги ҳақида тасдиқнома олади. Бинобарин, телефон рақами номига расмийлаштирилган фуқаро битим томони (буюртмани расмийлаштирган шахс) деб ҳисобланади.  

 

Мижозни масофадан идентификация қилишнинг бундай механизми самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Президент 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида топшириқ берди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50