Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди

28.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 25.08.2023 йилдаги “Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Президентнинг 2022 йил 25 августдаги “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-361-сон қарорига мувофиқ сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

 

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат билан Ташкилий қўмита таркиби ва Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига Фанлар академияси билан биргаликда дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилишини таъминлаш топширилди.

 

Лола Абдуазимова