Адлия вазирининг "Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи рўйхатдан ўтказилди (23.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3588-сон).
Адвокатлик тузилмаси раҳбари статистик маълумотларни "Юридик ёрдам" ахборот тизими орқали Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига тақдим этади.
Бунда биринчи ҳисобот даври учун маълумотлар 10 июлгача, иккинчи давр учун – 10 январгача тақдим этилади.
Тақдим этилган маълумотлар тизимда 15 йил сақланади.
Статистик ҳисобот шакли билан шу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 01.02.2025 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев