Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Аэропортлар ДХШ асосида реконструкция ва модернизация қилинади

30.03.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.03.2021 йилдаги «Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5042-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ республика аэропортлари ДХШ асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади ва бошқарилади.

 

Республика аэропортларини ДХШ асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ДХШ тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб уч йил муддатга:

а) хусусий шериклар, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ташкилотлари, операторлар, маслаҳатчилар, пудратчилар ва субпудратчилар:

  • олиб кириладиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар, шу жумладан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона божидан;
  • олиб кириладиган транспорт воситалари (енгил автомобиллардан ташқари) ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;

б) хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50%и миқдорида тўлайди;

в) аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50%га камайтирилади.

 

Транспорт вазирлигига «Uzbekistan Airports» АЖ билан биргаликда ДХШ асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳалари амалга ошириладиган аэропортларда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг ўрнатилган тартибда бекор қилинишини назарда тутувчи «Очиқ осмон» режими жорий этилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Эльмира Сиразиева.