Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўласа Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечганда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ қандай тўланадиХизматлар кўрсатишда норезидентнинг транспортидан фойдаланилганда, солиқлар қандай тўланади Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди – Buxgalter Pro

Аҳоли пунктларининг хафвсизлик паспортларида нималар акс эттирилади

15.07.2024

Рус тилида ўқиш

Фавқулодда вазиятлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди
(08.07.2024 й. АВда рўйхат рақами 3526).

 

Хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.

 

Туман (шаҳар) хокимликлари фавқулодда вазиятлар бўлимлари орқали маҳаллаларга хафвсизлик паспортларини шакллантириш ҳақида хабарнома юборишади.

 

Хавфсизлик паспортлари 5 та жадвалдан иборат бўлиб, қуйидаги маълумотларни акс эттиради:

  • умумий майдон, км;
  • маҳалла аҳолиси сони;
  • маҳалла хонадонлари сони;
  • кўп қаватли/ якка тартибдаги уйлар сони;
  • аҳоли зичлиги;
  • ҳавфи юқори бўлган объектлар сони;
  • ижтимоий ва иқтисодий объектлар сони. 

 

Шунингдек, қуйидаги аҳоли гавжум тўпланадиган объектлар сони кўрсатилади: 

  • соғлиқни сақлаш муассасалари;
  • мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, проффесионал таълим ва олий таълим муассасалари;
  • савдо комплекслари;
  • маданият ва спорт муассасалари;
  • масжидлар.

 

Ҳужжатда ўтган  йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони ҳамда фавқулодда вазият натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарнинг таҳминий миқдори кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-09-06
  • USD:12707.95 (+0.00) сум
  • EUR:14099.47 (+0.00) сум
  • RUB:140.95 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 3 сентябрь№ 36