Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш қоидалари белгиланди

06.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 05.11.2024 йилдаги "Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-989-сонли Қонун имзоланди. У уч ой ўтгач кучга киради.

 

Аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий тамойиллари қонунийлик, ихтиёрийлик, ижтимоий ҳимояланганлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, профессионаллик ва маълумотлар махфийлигидан иборат.

 

Психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усуллари ва воситалари;
  • психологик ёрдам кўрсатиш турлари, шакллари ва давомийлигига қўйиладиган талаблар;
  • психологларга қўйиладиган малака талаблари;
  • психологик ёрдам кўрсатиш жойига қўйиладиган талаблар;
  • психологик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсни маълумот билан таъминлаш бўйича талаблар.

 

Давлат томонидан қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул психологик ёрдам кафолатланади:

  • Ўзбекистон фуқароларига кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажми доирасида;
  • фавқулодда вазият ва фавқулодда ҳолатлардан жабрланган шахсларга, уларнинг оила аъзоларига;
  • ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган кам таъминланган оилаларга;
  • ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва бегона парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ва бошқаларга.

 

Қонун билан психологлар ҳамда психологик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

 

Психологик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахс, психологик ёрдам натижалари ва психологик ёрдам кўрсатишда олинган бошқа маълумотлар тўғрисидаги маълумотлар психологнинг касбий сири ҳисобланади ва тиббий сирга тенглаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.02.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48