Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қонун билан мустаҳкамланди

19.08.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 17.08.2022 йилдаги “Аҳолини ва ҳудудларнн табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-790-сон Қонун имзоланди.

 

Қонунга асосан, фавқулодда вазиятлар рўй бериш манбаига қараб табиий хусусиятли ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга бўлинади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органидир.

 

Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаганлиги учун бепул тиббий хизмат, компенсациялар ва бошқа имтиёзлар тақдим этилади. Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг қуйидаги режимлари ўрнатилади:

  • кундалик режим - муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
  • юқори тайёргарлик режими - фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
  • фавқулодда вазият режими - фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

 

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади. Давлат фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳолати, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, прогноз қилинаётган ёки рўй берган фавқулодда вазиятлар, улардан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан махсус техника воситалари орқали аҳолини ўз вақтида ва ишончли тарзда хабардор қилиши шарт.

 

Фавқулодда вазиятларни эълон қилиш:

  • маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда - Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг, ҳокимларнинг тегишли қарорлари;
  • республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда - Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда фавқулодда ҳолатни эълон қилиш “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий Қонун билан тартибга солинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач - 17.11.2022 йилда кучга киради. 

 

Лола Абдуазимова.