Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 йилдаги “Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 513-сон Қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланмоқда.
Субъектлардан келиб чиққан ҳолда аҳолини тайёрлашнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда:
Субъект |
Тадбирлар |
республика ижро этувчи хокимият органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
|
ФВВ жадвали асосида ўтказиладиган кучли зилзила ва унинг оқибатларидан муҳофазаланишга оид йиғинлар ва ўқув машқлари доирасида; |
республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотларнинг рахбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари ҳамда фуқролар ўзини ўзи бошқариш органлари раислари |
Аҳолининг барча қатламларини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган миллий электрон платформа (кейинги ўринларда -Платформа) орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида
|
ташкилотларнинг ишчи ҳамда хизматчилари
|
ишдан ажралмаган ҳолда иш жойларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида, Интернет тармоғидан маълумотлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек Платформа орқали |
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари, олий таълим ташкилотлари талабалари |
ФВВ вакиллари иштирокида ўқув машғулотлари ва муаммоли-вазиятли ўйинлар орқали.
|
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган шахслар курсларида;
|
- мунтазам равишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ўқув-маслаҳат пунктларида маърузалар ўқиш, фильмларни намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, қўлланмалар тарқатиш, махсус радио ва теледастурларни эфирга узатиш орқали; қўмондонлик-штаб, махсус- тактик машқлари орқали
|
республикага ташриф буюрган туристлар |
уларга хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан йўриқнома ўтказиш, буклет ва эслатмаларни тарқатиш орқали. |
Тингловчи учун ўқув машғулотлари унга махсус платформада логин ва пароль бериб, виртуал аудиторияни фаоллаштириш ва дастур бўйича мавзуларни тақдим этиш орқали ўтказилади.
Тингловчи мавзуларни мустақил равишда ўзлаштириб, курс якуни бўйича 20 та саволдан иборат тест топширади. Тест натижалар тўғри саволлар сонидан келиб чиқиб баҳоланади:
- 18-20 – аъло;
- 14-17 – яхши;
- 11-13 – қониқарли;
- 10 ва ундан кам – қониқарсиз.
Қониқарсиз баҳо олган тингловчига бир кун ичида қайтадан тест топшириш имконияти берилади. Қайта тест натижаси бўйича қониқарсиз баҳоланган тингловчи курсни ўзлаштирмаган ҳисобланади.
Тестни муваффақиятли тамомлаган тингловчига электрон сертификат берилади. Қайта ўқиш муддати – сертификат олингандан пайтдан бошлаб 3 йилдан сўнг.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 29.09.2023 йилдан кучга кирди
Собир Нурбердиев