Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

АИ-80 бензинига акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш йил охиригача узайтирилади

06.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28.02.2023 йилдаги «Истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-80 сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 мартдан 2023 йил 31 декабрга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини «ноль» ставкада қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.