Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Алкоголь билан улгуржи савдо қилиш учун лицензия олинади

07.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган, икки ой муддатда тегишли тузатишлар киритилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

 

Қонун ҳужжатларига алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги янгиликлар киритилади (бу ерга ва бу ерга қаранг), шу жумладан:

 

  • лицензия фаолиятининг янги тури – алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш жорий этилади. Алкоголь маҳсулотлари айланмасини ҳисобга олиш ахборот тизимига уланиш асосий лицензия талаби бўлади.

 

Қонун лойиҳаси Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатини тўлдирса керак. Бироқ механизм ишлаши учун лицензиялаш тўғрисида алоҳида низом (ҳукумат қарори билан тасдиқланади) талаб этилади, унда лицензияловчи орган, лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек лицензия олиш учун зарур ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати, талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш алгоритми ва муддатлари, йиғим, давлат божи миқдори ва бошқалар белгиланади;

 

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг реализация қилиниши:

 

а) таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида.

 

Ҳозир улардан 500 метрдан кам радиусда алкоголь ва тамаки билан савдо қилиш тақиқланган. Бу ерда «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига ўзгартириш киритиш талаб этилади;

 

б) умумий савдо майдони 1000 м2дан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида.

 

Эслатиб ўтамиз, 2007 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларни улгуржи-савдо бозорларида (комплексларда) сотиш қонуности ҳужжат (7.11.2006 йилдаги ПҚ–505-сон қарорга қаранг) билан тақиқланган;

 

  • мамлакатимиз ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб киришга тақиқ ва жавобгарлик ўрнатилади, пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, айни пайтда юқорида айтилганларнинг барчаси – давлатимиз раҳбарининг қонунчилик ташаббуси (Конституциянинг 83-моддасига қаранг). Кўрсатилган нормалар қонун («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», таҳр.) Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланганидан, Сенат томонидан маъқулланганидан, Президент томонидан имзоланганидан ва расман эълон қилинганидан кейингина кучга киради ва қўлланила бошлайди.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум