Молия вазирлиги ва ДСҚ қарори билан (рўйхат рақами 3339, 01.12.2021 й.) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар тасдиқланди:
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
Энг кам чакана нарх 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
Вино |
12 000 |
14 200 |
Коньяк |
48 200 |
57 800 |
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари |
30 200 |
36 200 |
Охирги марта алкоголь нархи жорий йилнинг март ойида оширилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.