Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси нима билан шуғулланади

11.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 03.06.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги №ПҚ-204-сонли қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Инспекция фаолияти республика бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
  • Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;
  • Инспекцияга Бош прокурор ўринбосари - Департамент бошлиғининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
  • Инспекция Бош прокурорга ҳамда Бош прокурор ўринбосари - Департамент бошлиғига бўйсунув ва ҳисобдорлик асосида фаолият кўрсатади;
  • Инспекцияда хизматни ўташ тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади. Бунда ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда Департамент органларига хизматга қабул қилиш ва хизматдан бўшатиш талаблари ва шартлари татбиқ этилади;
  • Инспекция юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади.

 

Қарор билан Инспекциянинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг тузилмаси;
  • инспекциянинг ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чоралари. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

                                          Саодат Усманова