Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: бозорлар ва савдо мажмуаларида савдо қилувчи ЯТТлар ходимлари учун ижтимоий солиқ камайтирилди 2024 йил учун экология бўйича компенсация тўловларини тўлаш ва ҳисобот топшириш тартиби Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш керак

Аълочи битирувчилар медаллар билан тақдирланади

27.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2019 йилдаги 154-сон қарори билан умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини медаллар билан тақдирлаш тартиби тасдиқланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.08.2018 йилдаги ПҚ–3907-сон қарорида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб аъло билим учун бериладиган олтин ва кумуш медалларни таъсис этиш назарда тутилган. Медалларни олиш шартлари ва мезонлари лойиҳа босқичида муҳокама қилинган ва ўзгартиришларсиз қабул қилинган. Шу билан бирга лойиҳада таклиф этилган олий таълим муассасаларига кириш чоғида медаллар соҳибларига бериладиган имтиёзлар ҳужжатнинг тасдиқланган таҳририда ўз аксини топмаган.  

 

Умумтаълим, шунингдек ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият, спорт йўналишидаги мактаб-интернатлар, академик лицейлар битирувчилари медалларга даъвогарлик қилишлари мумкин.

 

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳар йили 10 июнгача битирувчиларнинг синф журналлари ва баҳолар табелларини ўрганади, медаллар билан тақдирлашга муносиб бўлганларнинг рўйхатини шакллантиради ва уни педагогик кенгашга тақдим этади. Педагогик кенгаш даъвогарларга белгиланган талаблар асосида 14 июнгача қарор қабул қилади. 

 

Медаллар битирувчиларнинг ота-оналари, ҳокимиятлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида тантанали равишда топширилади. Медаллар соҳибларининг рўйхатлари Халқ таълими вазирлиги ва бошқа соҳа вазирликлари эътиборига етказилади ва уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

 

Ҳужжатда таълим муассасаларининг медалларга буюртмаларни шакллантириш, шунингдек уларни тайёрлаш («Давлат белгиси» ДИЧБ зиммасига юклатилган) тартиби ҳам белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2025-01-08
  • USD:12948.10 (+0.00) сум
  • EUR:13502.28 (+0.00) сум
  • RUB:121.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг