Президент вазифасини бажарувчи Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги тақдимномани киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Амнистия акти қандай бўлади?
Амнистия акти қандай бўлади?
11.10.2016
Тадбирлар комплексини ўз ичига олган амнистия актини қабул қилиш таклиф этилмоқда.
I. Судланганларни жазодан озод этиш:
а) аёлларни;
жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни;
60 ёшдан ошган эркакларни;
чет давлатлар фуқароларини;
I ва II гуруҳ ногиронларини;
Силнинг фаол шакли билан касалланган беморларни;
Истисно ҳолатлар: қуйидаги ҳолатлардаги назарда тутилган жиноий ишларни содир этган шахслар:
- Жиноят Кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва (ёки) 168-модда (фирибгарлик)лари бўйича келтирилган моддий зарарни қопламаганлар;
- Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса);
- алоҳида оғир жиноятлар (қасддан содир этилган ва ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган бўлса).
б) эҳтиётсизликдан жиноят содир этган ҳамда қасддан ижтимоий хавфи катта бўлмаган1 ёки унча оғир бўлмаган2 жиноят содир этиб, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахслар;
Истисно ҳолатлар: ЖКнинг 167- ва (ёки) 168-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган, етказилган моддий зарарни қопламаган шахслар.
в) жазо муддатининг тугашига 3 йилдан кам муддат қолган, уларга нисбатан ҳукм қонуний кучга кирган шахслар;
Истисно ҳолатлар: қуйидаги ҳолатлардаги назарда тутилган жиноий ишларни содир этган шахслар:
- ЖКнинг 167- ва (ёки) 168-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган, етказилган моддий зарарни қопламаган шахслар;
- ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш);
- ЖК 104-моддаси 3-қисми «д» банди.
II. Қуйидагиларга нисбатан барча жиноий ишларнинг тўхтатилиши:
аёллар;
жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;
60 ёшдан ошган эркаклар;
чет давлатлар фуқаролари;
I ва II гуруҳ ногиронлари;
Силнинг фаол шакли билан касалланган беморлар;
Истисно ҳолатлар: қуйидаги ҳолатлардаги назарда тутилган жиноий ишларни содир этган шахслар:
- ЖКнинг 167 ва (ёки) 168-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган, етказилган моддий зарарни қопламаган шахслар;
- ЖК 104-моддаси 3-қисми «д» банди.
- ўта оғир жиноятлар.
III. Жазо муддатининг ўталмаган қисмини қисқартириш бўйича:
- қасддан содир этилган жиноят учун ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар – 1/3 қисмга;
- қасддан содир этилган жиноят учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар – ¼ қисмга.
Шу билан бирга ЖКнинг 97-моддасига кўра судланганларнинг қамоқ муддатини қисқартирмаслик таклиф этилган.
***
Содир этилган жиноий ишларнинг ижтимоий хавфи ва оқибатлари даражасини инобатга олган ҳолда амнистия актини қуйидаги шахсларга нисбатан қўлламаслик таклиф этилган:
- узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум этилганлар;
- тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлик, уларнинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка ёки жамоат хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятларда қатнашганлик учун судланганлар;
- ашаддий жиноятчи деб тан олинганлар;
- жиноий уюшма таркибида жиноят содир этганлар;
- жазони ўташ тартибини муттасил бузадиганлар;
- муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарлик ёки жазодан озод этилиб, яна қасддан жиноят содир этганлар;
- ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилганлар.
Аммо тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлик, уларнинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка ёки жамоат хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятларда қатнашганлик учун биринчи марта судланганларни қилган хатоларини тузатиш йўлини астойдил танлаган тақдирда жазодан озод этиш тавсия этилган.
Тақдимномада асосий жазодан озод этилган судланганлар қўшимча жазолардан озод этилмаслиги ҳақидаги нормани амнистия актига киритиш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилган.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
1 Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
2 Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»