Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–4278-сон қарори қабул қилинди. Адлия вазирлигининг Telegram-каналида шу ҳақда хабар берилди.
Университетда таълим фаолияти Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Шарда университети (Ҳиндистон Республикаси) таълим дастурлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари бўйича 2019–2020 ўқув йилидан бошланади.
Университетда қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрланади:
- электр муҳандислиги;
- ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик;
- компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;
- электроника;
- коммуникация инжиниринги;
- бизнес-менежмент ва б.
Абитуриентлар қабули ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш талаблари тартибива муддатларимуассис – «Sharda Educational Trust» таълим трасти томонидан белгиланади.
Таълим олиш инглиз, ўзбек ва рус тилларида кундузги шаклда, тўлов-контракт асосида ҳамда битирувчиларнинг потенциал иш берувчилари – юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек ёшларнинг таълим олиши учун аввало мамлакат ҳудудлари томонидан ажратиладиган хайрия эҳсонлар ҳисобига амалга оширилади.
Таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали хорижий профессор-ўқитувчилар жалб этилади.
Университет дипломи Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.