Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Архив иши соҳасида – қўшимча давлат хизматлари

21.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 19.08.2020 йилдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 495-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентининг "Ўзбекистон Республикаси "Ўзарxив" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ, қуйидагилар:

  • Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Президентнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ тартиб жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинди, унга биноан:

а) пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан:

  • 2005-2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
  • 2016-2018 йиллар даври учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
  • 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади;

б) ушбу бандда кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.

 

"Ўзархив" агентлигига ўн кун муддатда ЯИДХПда электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш топширилди.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига "Ўзархив" агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

  • маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлаш;
  • ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этиш;
  • давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими жорий этилишини таъминлаш топширилди.

 

Молия вазирлигига бир ой муддатда давлат архивлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон маълумот алмашишни таъминловчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, давлат архивларининг ахборот тизимини жорий этишда талаб этиладиган моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун "Ўзархив" агентлигига зарур маблағ ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50