Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун кредитларни қайтариш муддати бир йилга узайтирилди

25.06.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2024 йилдаги “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 344-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарорига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 200 млрд сўм миқдордаги маблағларни фоизсиз депозитга жойлаштириши учун ажратди. Ушбу маблағлар тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2022 йил 1 июлга қадар қайтарилиши керак.

 

Ҳужжат билан 627-сон ВМҚга ўзгартириш киритилмоқда, унга асосан қайтариш муддати 2025 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

 

Белгиланишича, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, шакар хомашёси, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2024 йилдан кучга кирди.

  

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-07-04
  • USD:12584.05 (+0.00) сум
  • EUR:13535.40 (+0.00) сум
  • RUB:143.80 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг