Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Атом энергиядан фойдаланиш хавфсизлиги текширилади

20.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (17.06.2020 йилдаги 390-сон ВМҚ).

 

Низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

  • атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этиш, ўтказиш ва хулосасини расмийлаштириш;
  • экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • экспертиза натижалари бўйича хулосанинг дубликатини бериш.

 

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини тартибга солувчи ваколатли давлат органи Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳисобланади. Ушбу орган томонидан атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосасига қўйиладиган талаблар белгиланади.

 

Ядровий қурилмалар ва сақлаш пунктларининг хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш учун ваколатли орган экспертизани амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ташкилотни жалб қилиши мумкин.

 

Экспертиза эксперт ташкилоти ва буюртмачи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган техник топшириқ асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова.