Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги қандай назорат қилинади

13.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 йилдаги «Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 368-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 12.12.2018 йилдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланади:

  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текширувини режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
  • назорат объектларида хавфсизликни тартибга солувчи ваколатли органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.

 

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатли  давлат бошқаруви органи бўлиб, атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядровий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат учун масъул ҳисобланади.

 

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини назорат қилувчи бошқа органлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Қурилиш вазирлиги;
  • Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
  • Давлат божхона қўмитаси;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Мудофаа вазирлиги;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази.

 

Ваколатли органлар томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар хавфни таҳлил қилиш асосида Бир йиллик текширув (инспекция) режалари ишлаб чиқилади. Режа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тдбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилади.

 

Тадбиркорлик субъектига текширув ўтказилиши тўғрисида ёзма хабарнома юборилади. Текширув ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмаслиги керак. Текширув натижаларига кўра далолатнома тузилади, у текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

 

Аҳоли ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга ҳақиқий зарар етказиш хавфини юзага келтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, объектнинг фаолияти тўлиқ ёки қисман тўхтатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-18
  • USD:12869.90 (+0.00) сум
  • EUR:13496.66 (+0.00) сум
  • RUB:124.94 (+0.00) сум