Президентнинг тегишли 2.08.2017 йилдаги ПФ-5128-сон фармони имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.
Август ойининг биринчи якшанба куни Темир йўл транспорти ходимлари куни бўлади. Бу темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида охирги йилларда эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ҳамда янада ривожлантириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама кўллаб-кувватлашни таъминлаш максадида амалга оширилди.
“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2 ой муддат ичида ишлаб чиқилади ва Олий Мажлис Конунчилик палатасига киритилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.