Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Авиадиспетчерларда махсус иш графиги бўлади

18.10.2016

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2194-2, 2016 йил 10 октябрь) билан «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ–71) қўшимча киритилди.

Белгиланишича, уйқусизлик, узоқ вақт давомида ҳаракатда бўлиш ёхуд иш вақтидаги ақлий вазифаларнинг катта ҳажмини бажаришдан келиб чиқадиган диспетчернинг толиқиши туфайли парвозлар хавфсизлигига таҳдид солинишининг олдини олиш мақсадида “Ўзаэронавигация” маркази ҳаво транспорти қатновини бевосита бошқарувчи диспетчерларнинг иш вақти графикларини ишлаб чиқади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ 2016 йил 17 октябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун  ужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.