Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди

21.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2023 йилдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 396-сон қарори қабул қилинди.

 

Киритилаётган ўзгартиришлар билан автомактабларнинг фаолиятини лицензиялаш паспорти тасдиқланмоқда, унга кўра:

  • лицензия юридик шахсга берилади;
  • лицензияловчи орган – ИИВ;
  • аризани кўриб чиқиш учун йиғим миқдори – БҲМнинг 2 баравари, лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори – БҲМнинг 10 баравари;
  • аризага қуйидагилар илова қилинади:
    • ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг хулосаси;
    • педагогик кадрлар ҳақида маълумот;
    • ўқув режа ва дастурларининг электрон нусхалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2023 йилда кучга киради.

 

Собир Нурбердиев