Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2776-сон “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тузилмаси тасдиқланди
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тузилмаси тасдиқланди
28.02.2017
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПФ-4954-сон Қарори билан тугатилаётган Ўзавтойўл” ДАК негизида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилган, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилган эди (батафсил – бу ерда).
Қайта ташкил этилди
Қарорга мувофиқ қуйидагилар қайта ташкил этилди:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотларини — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларига;
- туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарини — туман йўллардан фойдаланиш корхоналарига;
- кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарини — кўприклардан фойдаланиш корхоналарига;
- халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарини — йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари сифатида қайта ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибида давлат унитар корхонаси шаклидаги Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси тузилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибида давлат унитар корхоналари шаклидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ташкил этилди.
Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибида унитар корхоналар шаклидаги минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этилди.
“Трансйўлқурилиш” ДУК Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимига ўтказилди.
Қўмита ва унинг бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди
Тегишинча, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи дирекциясининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув Кенгашининг таркиби;
- «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» ДУКнинг тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги туман йўллардан фойдаланиш корхоналарининг намунавий тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналарининг намунавий тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги кўприклардан фойдаланиш корхоналарининг намунавий тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматларининг намунавий тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган корхоналарнинг намунавий тузилмаси;
- йўл таъмирлаш ва қуриш корхоналарининг намунавий тузилмаси;
- «Автойўлнуртаъмир», «Республика диспетчерлик маркази», «Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази», «Автойўлмеханизация», «Автойўлсервис», «Автойўлтаъминот» ва «Автойўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхоналарининг тузилмалари.
Функциялар тартибга солинди
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қўмита унинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналарнинг муассиси ҳисобланади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бош буюртмачи вазифалари «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» ДУКга юклатилди, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бош буюртмачи вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматларига юклатилди.
Давлат қўмитасининг таркибий корхоналари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва минтақавий автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудратчи ташкилотлар ҳисобланади.
Имтиёзлар тақдим этилди
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхона ва ташкилотлар 2025 йилнинг 1 январига қадар қуйидаги тўловлардан озод этилади:
- харид қилинадиган автотранспорт воситаларининг қийматидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимдан;
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари учун четдан келтириладиган ускуналар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва қисмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).
Шунингдек, қуйидагилар юридик шахсларга фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти этиб ҳисобланмаслиги белгиланган:
- давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар томонидан қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган йўл хўжалиги тизими корхоналаридан беғараз олинадиган мулклар;
- давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи йўллардан фойдаланиш корхоналари орасида беғараз олинадиган ва бериладиган асосий воситалар
Бундан ташқари, қўмита ва унинг таркибий корхоналари давлат органи ваколатлари доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 68-уйга жойлаштирилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»