Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса Маркировкаланган товарларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар Asl belgisi тизимида қандай акс эттирилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ташкилотлари ташкил этилади

14.03.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 йилдаги 52-сон Қарори билан умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича пудрат фаолиятини юритиш учун МЧЖ шаклида пудрат қурилиш ташкилотлари ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

 

Ташкил этилган пудрат қурилиш ташкилотлари ўз фаолиятини умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурлари ҳисобга олинган ҳолда тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар. «Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонаси уларнинг муассиси ҳисобланади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва «Ўзавтойўл» АКга Компаниянинг мурожаатига биноан компаниянинг янгидан ташкил этиладиган пудрат қурилиш ташкилотларининг ҳақ ундирмасдан тегишли ишлаб чиқариш базаларида (зарур муҳандислик коммуникацияларига, шунингдек темир йўл тармоғига улаган ҳолда) жойлаштирилишини таъминлаш топширилди.

 

«Трансйўлқурилиш компанияси» ДУК ижро этувчи аппаратининг тузилмаси ва устави тасдиқланди. Компания директорига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи тақдим этилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Валюталар курси

2024-09-20
  • USD:12724.84 (+0.00) сум
  • EUR:14223.83 (+0.00) сум
  • RUB:137.11 (+0.00) сум