Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Автомобилларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштиришга рухсат берилди

29.10.2018

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2001 йилдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида»ги 354-сон қароридан 2001 йилдан буён амал қилиб келаётган тақиқ чиқариб ташланди (ВМнинг 24.10.2018 йилдаги 863-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётганда унга шарҳ тайёрлаган эдик. Дастлабки версияси билан солиштирганда унга жиддий ўзгартириш киритилмаган.

 

Энди фуқаролар ишончли вакилларига автомобилга худди шундай ишончномани бошқа шахс номига расмийлаштириш ҳуқуқини беришлари мумкин. Бошқа шахсларга ўтказиладиган ваколатлар ҳажми камроқ бўлиши мумкин, бироқ кўпроқ бўлиши мумкин эмас, бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи эса асосий («бирламчи») ишончномада алоҳида қайд этилган бўлиши керак. «Иккиламчи» ишончнома ҳам нотариал расмийлаштирилиши лозим.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, Фуқаролик кодекси (140, 141-моддалар) ва Ўзбекистоннинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кейинчалик бошқа шахсга ўтказиш, яъни иккинчи, учинчи ва ҳ.к. марта бошқа шахсга ўтказиш тўғридан-тўғри тақиқланмаган. Шу сабабли ушбу масалани аввалбошдан ҳал этган маъқул. Масалан, Россия Федерацияси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, агар асосий ишончномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бундай қилиш тақиқланган – ҳужжатда кейинчалик бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш шарт эмас. Ўзбекистонда, агар бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаса, автомобиль қўлдан қўлга ўтиши хавфи мавжуд.

 

Ўз ваколатларини бошқа шахсга ўтказган шахс асосий ишончномани берган шахсни янги ишончли вакилнинг Ф.И.О. ва яшаш жойи ҳақида хабардор қилиши шарт. Хабарнома хабар берганлик далилини ҳужжат билан тасдиқлай оладиган тарзда берилиши керак. Агар бундай қилинмаса, кейинги ишончли вакилнинг барча хатти-ҳаракатлари учун аввалгиси жавобгар бўлади. Асосий ишончнома чақириб олинганда, муддати ўтганда ёхуд бошқа асосларга кўра тўхтатилганда бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, автомототранспорт воситалари юзасидан ишончномалар Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади, шунингдек Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЙҲХДХда ҳисобга қўйилади.

 

Кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 26.07.2018 йилдаги ЎРҚ–488-сон Қонунга мувофиқлаштирилган, унга кўра ташкилотлар жисмоний шахсларга ижарага берадиган автотранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномалари нотариал расмийлаштиришдан ва ЙҲХДХда ҳисобга қўйишдан озод этилган. Бу ҳақда батафсил – бу ерда

 

Бундан ташқари, энди норезидентлар учун машиналарга ишончномаларни расмийлаштириш мумкин. Бу ҳам 17 йил давомида тақиқланган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.






Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Маруф :

2021-12-16 16:08:49

в чем риск покупки автомобиля при оформления генеральной доверенности?
я хочу купить автомобиль и оформить генеральную доверенность на себя

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум