Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Айрим ҳудудларни ривожлантириш йўналишлари белгиланди

19.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагилар белгиланган қарорлари қабул қилинди:

  • 2021-2023 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 72-сон ВМҚ);
  • 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 73-сон ВМҚ);
  • 2021-2023 йилларда Ғузор ва Яккабоғ туманлари марказларини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 74-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат билан мазкур ҳудудларни тегишли комплекс ривожлантириш дастурлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш чора-тадбирлари, туризмни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Қуйидагилар дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида тадбиркорларни фаол жалб этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш;
  • ҳудудлар, йўллар ва кўчаларни ободонлаштириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2021 йилдан кучга кирди.




Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48