Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойи учун бош бухгалтер режаси Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари Масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали қандай шакллантирилади

Айрим импорт қилинадиган товарлар суғуртасининг бир қисми қоплаб берилади

27.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2025 йилдаги «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 107-сон Қарори қабул қилинди.

 

Низомга мувофиқ, 2025 йил 31 декабрга қадар Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш, хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади. Бунда БҲМнинг 30 бараваригача қопланади.

 

Бунинг учун «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури» электрон платформаси орқали мурожаат қилиш лозим.

 

Аризага БЮД нусхаси, шунингдек суғурта шартномаси ва суғурта полиси, тўловни тасдиқловчи ҳужжат ва хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура нусхалари илова қилинади.

 

Ҳар бир лойиҳа доирасида ариза берувчи ҳам суғурта, ҳам сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-02-27
  • USD:12879.95 (+0.00) сум
  • EUR:13520.08 (+0.00) сум
  • RUB:150.69 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг