Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 184-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритилди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан бир қатор ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича кичик бизнес субъектлари ўртача йиллик сонининг чекланган қиймати оширилди:
- сунъий толалар ишлаб чиқариш (20.60.0*);
- электрон қисмлар ишлаб чиқариш (26.11.0);
- электрон юклаш панеллари ишлаб чиқариш (26.12.0);
- компьютерлар ва периферик ускуналар ишлаб чиқариш (26.20.0);
- коммуникация ускуналари ишлаб чиқариш (26.30.0);
- маиший электроника асбоблари ишлаб чиқариш (26.40.0);
- электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш (27.40.0);
- маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш (27.51.0);
- маиший ноэлектр асбоблар ишлаб чиқариш (27.52.0);
- подшипниклар, тишли ғилдираклар, тишли узатма ва юритмаларнинг элементларини ишлаб чиқариш (28.15.0);
- кўтарма-транспорт ускуналари ишлаб чиқариш (28.22.0);
- саноат совутиш ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш (28.25.0);
- бошқа тоифаларга киритилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш (28.29.0);
- қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш (28.30.0);
- металлургия учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш (28.91.0);
- моторли транспорт воситалари ишлаб чиқариш (29.10.0).
Кўрсатилган санадан бошлаб юқорида келтирилган кичик синфлар кичик корхоналари ўртача 21 дан 200 нафар кишигача олишлари мумкин. (илгари айрим фаолият турлари бўйича бу қиймат 21-50 нафар кишини, бошқалари бўйича 21-100 нафар кишини ташкил қиларди).
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони ҳисоб-китобининг янги тартиби ҳақида бу ерда ёзганмиз.
Шу билан бирга тузатишлар иқтисодий фаолиятнинг қатор бошқа соҳаларига ҳам дахл қилди. Инчунун, қуйида келтирилган жадвалга асосан микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг кўрсаткичлари янгиланди.
Кичик синф |
Номи |
Микрофирма |
Кичик корхона |
53.20.0 |
Бошқа почта ва курьерлик фаолияти |
1 – 20 |
21 – 50 |
86.10.0 |
Шифохона муассасалари фаолияти |
1 – 20 |
21 – 100 |
86.21.0 |
Умумий шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият |
1 – 20 |
21 – 100 |
86.22.0 |
Махсус шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият |
1 – 20 |
21 – 100 |
Бундан ташқари, 1.04.2018 йилдан қатор қурилиш кичик корхоналари 21 дан 200 нафар кишигача эга бўлишлари мумкин бўлади:
- турар жой биноларини қуриш (41.20.1*);
- яшаш учун мўлжалланмаган бинолар қуриш (41.20.2);
- йўллар ва шосселар қуриш (42.11.0);
- темир йўллар ва метро линиялари қуриш (42.12.0);
- кўприклар ва туннеллар қуриш (42.13.0).
* қавсларда амалдаги Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига асосан кичик синфлар кўрсатилади.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.