Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тиббий хизматлар кўрсатувчи ёки дори-дармон сотувчи компаниялар ҚҚСга қандай ўтиши мумкин ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади

Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияга мувофиқлаштирилди

23.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 20.09.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-963-сонли Қонунни имзолади.

 

Қонун билан баъзи қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган, оммавий ахборот воситалари фаолияти ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни белгилашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шунингдек, 08.08.2022 йилдаги "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги ЎРҚ-788-сонли Қонунга қўшимча киритилиб, унда қариндошнинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар Ўзбекистон фуқароларининг давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши ва уни ўташида ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўла олмаслиги қайд этилган.

 

25.05.2000 йилдаги "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунга тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ва унинг йўналишларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қўшимча киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари  маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 21 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-02-07
  • USD:12969.84 (+0.00) сум
  • EUR:13436.75 (+0.00) сум
  • RUB:133.97 (+0.00) сум