Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Айрим тижорат ташкилотларига ЯИДХПдаги хизматларни кўрсатишга рухсат берилди

15.06.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2023 йилдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 237-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизими операторларига ўзларининг мобил иловалари орқали ЯИДХПдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишга рухсат берилди.

 

Бунинг учун мазкур субъектлар Рақамлаштириш вазирлиги билан тегишли шартнома тузишлари лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.