Президентнинг 31.03.2017 йилдаги ПҚ-2862-сон Қарори билан мамлакат ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги ставкалар Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган.
Ўзгартиришлар натижасида илгари амалда бўлган акциз солиғи ставкалари 1.04.2017 йилдан товар гуруҳлари қатори бўйича пасайтирилди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Товар гуруҳи рақами |
Товарлар номи |
ТИФ ТН бўйича товар коди |
Товарнинг божхона қийматидан фоизларда ёки ўлчов бирлиги учун АҚШ долларида |
|
1.04.2017 йилгача |
1.04.2017 йилдан |
|||
11 |
Буғдой уни |
1101 00 1100 1101 00 150 0 |
11 |
5 |
15 |
Кунгабоқар ёғи, сафлор (махсар) ёғи ва уларнинг фракциялари |
1512 11, 1512 19 |
20, бироқ 1 кг учун 0,32 АҚШ долларидан кам эмас |
10, бироқ 1 кг учун 0,16 АҚШ долларидан кам эмас |
20 |
Тайёр ёки консерваланган, уксус ёки уксус кислотаси қўшилмаган, музлатилмаган бошқа сабзавотлар, 2006 товар позицияси маҳсулотларидан ташқари |
2005 |
50 |
10 |
Мева ва сабзавот шарбатлари (ананас ва цитрус шарбатларидан ташқари) |
2009 ( 2009 11 — 2009 49, 2009 90 410, 2009 90 490, 2009 90 710 0, 2009 90 730 0, 2009 90 790 0 дан ташқари) |
70%, лекин л. 1,0 АҚШ долларидан кам эмас |
30%, лекин л. 0,50 АҚШ долларидан кам эмас |
|
21 |
Соуслар тайёрлаш учун маҳсулотлар ва тайёр соуслар; таъм берувчи қўшимчалар ва аралаш зираворлар; хантал кукуни ва тайёр хантал (горчица) |
2103 (кроме 2103 20 000 0, 2103 90 900 1) |
70 |
25 |
87 |
Двигателининг ҳажми 2 800 куб. см дан кўп бўлмаган юк ташиш автомобиллари, янгилари |
8704 31 910 0 |
70 |
30 |
Шу билан бир қаторда, рўйхатдан қатор позициялар чиқариб ташланди, бинобарин, улар бўйича акциз солиғи тўланмайди:
- макарон маҳсулотлари, иссиқлик билан ишлов берилган ёки ишлов берилмаганлари, ичига масаллиқ (гўштдан ёки бошқа маҳсулотлардан) солинганлари ёки солинмаганлари, ёки спагетти, макаронлар, угра, макароннинг майда хили, клёцки, равиоли, каннелони сингари бошқа усулда тайёрланганлари; кускус, овқатга қўшишга тайёрлари ёки тайёр бўлмаганлари (1901 90 990 0, 1902);
- салмоғи 0,94 дан кам бўлган бошқа полиэтилен 0,94 (3901 10 900 0);
- усти меламин қатрони билан тўйинтирилган қоғоз билан қопланган плиталар (4410, кроме 4410 11 100 0);
- темирдан ёки легирланмаган пўлатдан ясалган, кенглиги 600 мм ёки ундан ортиқ бўлган ясси прокат, иссиқ ҳолда жўваланган..., ўйма нақш солинган..., қалинлиги 3 мм дан кам бўлган бошқалари менее 3 мм (7208 27 000 0, 7208 39 000 0).
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.