Ички ишлар вазирининг «Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (23.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 2303-7-сон).
Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини берганлик учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади (илгари - БҲМнинг 1,75 баравари).
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган давлат белгиси ўрнига янгисини бериш учун ҳам худди шу миқдорда тўлов белгиланган (илгари - БҲМнинг 1,75 баравари).
Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказганлик учун ҳам БҲМнинг 1,5 баравари миқдори тўловни амалга ошириш лозим.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 23.12.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев