Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?

21.08.2017

 

2017 йил 1 майдаги ПҚ–2939-сон “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

1) Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низом;

 

Табиий сув ҳавзаси участкаси балиқни саноат йўли билан овлашни амалга ошириш учун камида 10 йилга очиқ танлов натижалари бўйича танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш хўжалиги ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида берилади.

 

Уюшма танлов ўтказиш санасидан камида 1 ой олдин ОАВ ва Интернет орқали бу ҳақда эълон беради.

 

Танловда иштирок этиш учун талабгор (унинг вакили) шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖга тақдим этади:

  • танловда иштирок этиш ҳақидаги ариза (2 нусхада);
  • аризани кўриб чиқиш учун тўловнинг (ЭКИҲнинг 1/3 баравари) тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг асл нусхаси;
  • балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режа;
  • бизнес-режанинг молиялаштириш манбалари (талабгорнинг ўз маблағлари, банк кредитлари ва бошқалар) билан таъминланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • балиқ овлаш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий-техника воситаларининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • балиқ (турлари ва миқдори бўйича) чавоқлари билан тегишли сув ҳавза участкасини ҳар йили балиқлантиришни амалга ошириш бўйича таклифи.

 

Барча ҳужжатлар муҳрланган (имзо билан тасдиқланган) конвертларда тақдим этилади. Ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Танлов ғолиби конвертлар очилган куни Уюшма томонидан тузилган махсус комиссиянинг очиқ мажлисида аниқланади. Энг мақбул танлов таклифларини тақдим этган талабгор танловнинг ғолиби деб эътироф этилади. Комиссия танлов ғолиби аниқланган куни унга тегишли хабарнома юбориб, шартнома тузишни таклиф қилади. Танлов натижалари ОАВда эълон қилинади ва Давлат хизматлари ягона интерактив порталига жойлаштирилади.

 

Танлов натижаларига кўра табиий сув ҳавзаси участкасининг берилиши рад этилган талабгорлар Комиссия қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

 

Танлов амалга ошмаган деб эътироф этилган тақдирда 5 кун ичида Комиссия танловни қайта ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Ҳужжатда Уюшма, Комиссия, балиқ овлаш хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби, табиий сув ҳавзасида балиқ ресурсларини қайта тиклашга доир тадбирларни ўтказиш масалалари батафсил баён этилган.

 

Ҳужжатга кўра, табиий сув ҳавзаларидан спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.

 

2) “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом. 

 

Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасида тузилади.

 

Ҳужжатда Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари, улар ҳисобига молиялаштириладиган йўналишлар кўрсатилган, Жамғармани бошқариш, Жамғарма маблағлари ҳисобини юритиш масалалари тартибга солинган.

 

Ушбу Низомларнинг талаблари Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги балиқчилик ва балиқ овлашга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Низомлар 2018 йил 1 январдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48