Банк-молия академияси магистратурасига 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди (13.08.2019 йилдаги 667-сон ВМҚ).
Эслатиб ўтамиз, Банк-молия академияси магистратурасига олий маълумотли, 40 ёшдан ошмаган, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотлар ва бошқа корхоналарда бош мутахассис ёки унга тенглаштирилган лавозимда ишлайдиган шахслар қабул қилинади. Ҳужжатларни топшириш чоғида номзод камида 2 йил вазирлик ёки бошқа ташкилотларда ишлаган бўлиши керак. Кириш имтиҳонларини топшириш тартиби – бу ерда.
Ўтган йилги кўрсаткичларга солиштирилганда умумий қабул квотаси ўзгармаган, бироқ мутахассисликлар борасида ўзгаришлар бор. Келгуси ўқув йилида «Солиқлар ва солиққа тортиш» йўналишига қабул тикланади, ўтган йили қабул бўлмаган. Бу йўналишга 25 киши олинади, улардан 10 нафари грант (ДСҚнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади) ва 15 нафар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шу сабабли айрим мутахассисликларга қабулни қисқартиришга тўғри келди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Т/р |
Шифр |
Мутахассислик номи |
Жами |
Шу жумладан |
|
грант |
контракт |
||||
1 |
5А233703 |
Иқтисодиётни монетар тартибга солиш |
10 |
7 |
3 |
2 |
5А233704 |
Тижорат банкларини бошқариш |
35 (–10) |
10 (–1) |
25 (–9) |
3 |
5А233705 |
Банк ҳисоби, аудити ва назорати |
12 (–3) |
5 |
7 (–3) |
4 |
5А230603 |
Инвестицияларни бошқариш (банк сектори) |
26 (–4) |
6 |
20 (–4) |
5 |
5А230603 |
Инвестицияларни бошқари (реал сектор) |
14 (–1) |
4 |
10 (–1) |
6 |
5А230601 |
Давлат молиясини бошқариш |
33 (–2) |
18 (+3) |
15 (–5) |
7 |
5А233701 |
Давлат молиявий назорати ва аудити |
10 |
3 |
7 |
8 |
5А233706 |
Суғурта компанияларини бошқариш |
10 |
— |
10 |
9 |
5А233707 |
Пенсия фондларини бошқариш |
15 |
10 |
5 |
10 |
5А233702 |
Корпоратив молияни бошқариш |
10 (–5) |
2 (–3) |
8 (–2) |
11 |
5А230801 |
Солиқлар ва солиққа тортиш |
25 |
10 |
15 |
Бунда квоталарнинг қуйидагича мақсадли тақсимланиши белгиланди:
- «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича – давлат гранти асосида Мудофаа вазирлиги учун 2 та ўрин ва ФВВ учун 1 та ўрин;
- «Инвестицияларни бошқари (реал сектор)» мутахассислиги бўйича – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ учун 3 та ўрин, Сув хўжалиги вазирлиги ва НКМК учун 2 тадан ўрин, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзагросервис», «Ўзбекнефтгаз», «Ўздонмаҳсулот» АЖлар ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ учун 1 тадан ўрин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.