Марказий Банк бошқарувининг “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (08.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420).
Йўриқномага мувофиқ:
- таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга банк ҳисобварақларини 2023 йил 1 майдан бошлаб, давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида ҳам, фаолияти давомида ҳам банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат;
- ногиронлиги бўлган шахсларга факсимил имзодан фойдаланишга рухсат;
- ҳисобварақни очиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон сақлаш имконияти бўлганда, қоғозда сақламаслик ҳуқуқи берилмоқда;
- барча жисмоний шахсларга ягона идентификатор – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР) асосида ҳисобварақ очилиши белгиланмоқда.
Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.02.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.