Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Банк кафолатини олиш осонлашди

19.07.2018

Рус тилида ўқиш

МБ Бошқарувининг қарори (16.07.2018 йилда 2364-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тижорат банклари томонидан банк кафолатларини беришнинг амалдаги тартибига ўзгартиришлар киритилди.



Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, шахс (принципал) банкка ўзининг кредитор (бенефициар) олдидаги мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида кафолат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Банк, ўз навбатида, мазкур аризага кўра кредитор пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида ёзма мажбурият беради.

 

Киритилаётган ўзгартиришлар билан ушбу таомилни расмийлаштириш ва берилган кафолатлар ҳисобини юритишнинг айрим жиҳатлари соддалаштирилмоқда.

 

Биринчидан, кафолат олиш учун принципал белгиланган талабларга жавоб бериши лозим. Охирги уч молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши ҳам талаб қилинар эди. Энди мазкур мезонлар юмшатилди, банк кафолатини олиш учун молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасини тақдим этишнинг ўзи кифоя.


Иккинчидан, кафолат суммаси «90993 – Кафолат ва кафилликлар» махсус ҳисобварағига кирим қилинади ва кафолат суммаси тўлиқ қоплаб берилганга қадар сақланади. Хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ банк кафолатлари суммаси учун мазкур нормага қўшимча киритилди. Улар графикка асосан ёки муддатидан олдин қайтарилганда – ҳисобварағнинг қолдиғи мос равишда камайтириб борилади.

 

Учинчидан, банк томонидан берилган кафолатлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни (принципалнинг кредитга лаёқатлилигидан келиб чиқиб 1%дан 100%гача) шакллантириш тартиби бекор қилинди. 


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2018 йилдан кучга кирди.



Ленара Хикматова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52