Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Банк соҳаси НҲҲ қонунга мувофиқлаштирилди

22.09.2015

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:

 

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 сентябрда 1834-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган).  

 

 

Белгиланишича, бухгалтерия операцияларини дастлабки ва жорий назоратдан ўтказишда ҳисобварақни тасарруф этувчиларнинг имзолари ва муҳр изининг (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилган намуналарга мослиги текширилади. Шундай қилиб, муҳр мавжуд бўлмаган тақдирда мижоз банкка фақат имзолар намуналарини тақдим этади; 

 

 

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги Йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 сентябрда 1728-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Белгиланишича, микрокредит ташкилотининг кассасида, омборида ёки ёнмайдиган шкафларида, бошқа ҳужжатлардан ташқари, имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар ва муҳр изи (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) сақланиши шарт. Демак, мижозда муҳр мавжуд бўлмаган тақдирда имзолар намуналари қўйилган варақча сақланади. Микрокредит ташкилотлари бухгалтерия ходимларининг асосий вазифалари рўйхатида (Йўриқномага 2-илова) кўрсатилишича, бухгалтерия ходими муҳр изининг (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) олдиндан берилган намуналарга мослигини текширади. Шунингдек қарздорнинг кредит варақчасига (Йўриқномага 16-илова) муҳр у мавжуд бўлган тақдирдагина қўйилади;

 

 

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 сентябрда 2014-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Белгиланишича, банк таъсисчилари банкни очиш учун дастлабки рухсатни олиш учун Марказий банкка, бошқа ҳужжатлардан ташқари, таъсисчилар томонидан имзоланган ва уларнинг муҳрлари билан (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган таъсис шартномасини тақдим этадилар.

 

 

Ҳужжатлар давлат тилида қабул қилинган. 

 

Қарорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 21 сентябрдаги 37-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатларнинг матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48